We use cookies and other technologies on this website to enhance your user experience.
By clicking any link on this page you are giving your consent to our Privacy Policy and Cookies Policy.

Қуръон mp3 - Ўзбекча Скриншоты

Oписание Қуръон mp3 - Ўзбекча

Қуръони Каримнинг таниқли қорилар томонидан ижро этилган аудиоларини тингланг

Қуръон (арабча: оʻқимоқ, қироат қилмоқ) — мусулмонларнинг асосий муқаддас китоби. Ислом эʼтиқодига коʻра, Қурʼон ваҳий орқали Муҳаммад пайгʻамбарга 610—632 йиллар давомида нозил қилинган Аллоҳнинг каломи (Каломуллоҳ). Қурʼон „Китоб“ (ёзув), „Фурқон“ (ҳақ билан ботилнинг орасини айирувчи), „Зикр“ (эслатма), „Танзил“ (нозил қилинган) каби номлар билан аталиб, „Нур“ (ёругʻлик), „Ҳудо“ (ҳидоят), „Муборак“ (баракотли), „Мубин“ (очиқ-равшан), „Бушро“ (хушхабар), „Азиз“ (эʼзозланувчи), „Мажид“ (улугʻ), „Башир“ (башорат берувчи), „Назир“ (огоҳлантирувчи) каби соʻзлар билан сифатланган. Ислом оламида Қурʼон мусʼҳаф номи билан ҳам машҳур. Ислом уламолари Қурʼоннинг 30 хил ном ва сифатларини санаб оʻтганлар.

Ислом тарихига оид манбаларда келтирилишича, Қурʼон нозил боʻлиши милодий 610-йил бошланган. Муҳаммад пайгʻамбар 40 ёшда Макка шаҳри яқинидаги Ҳиро гʻорида чуқур тафаккурга берилиб оʻтирган бир пайтда Жаброил фаришта „Иқроʼ“ („Оʻқи“) деб бошланувчи „Алақ“ сурасининг аввалги 5 оятини келтирди. Бу жараён Маккада 13 йил, Мадинада 10 йил, ҳаммаси боʻлиб 23 йил давом этган. Қурʼоннинг нозил қилиниши ислом ақидаси боʻйича рамазон ойининг 27-кунига оʻтар кечаси юз берган. Шунинг учун ҳам бу ой муқаддас ҳисобланиб, роʻза тутилган куннинг 27-кечаси лайлатул-қадр, яʼни қадрли, илоҳий қудрат намоён боʻладиган, бандаларнинг бир йиллик тақдири ҳал қилинадиган (қадр — тақдир, оʻлчов) табаррук кеча деб улугʻланади.

Қурʼон сура ва оятларининг нозил боʻлиш тартиби воқеаларнинг ривожига қараб давом этган. Илк ислом даврида нозил боʻлган суралар, асосан, Аллоҳнинг ягоналиги, борлиқнинг мутлақ илоҳи, дунёдаги барча нарсалар унинг борлигидан дарак берувчи далил экани, ислом таʼлимотида белгиланган ақидавий тушунчалар — фаришталар, пайгʻамбарлар, муқаддас китоблар, охират, жаннат ва доʻзахнинг ҳақлиги тоʻгʻрисида эди. Пайгʻамбар ва мусулмонларга огʻир келган Макка даврида сабр-бардошга чақирувчи, дин ёʻлида чекилган машаққатлар учун улугʻ ажру мукофотлар борлиги ҳақидаги оятлар нозил этилган боʻлса, мусулмонлар жамоаси шаклланган Мадина даврига диний маросим ва ижтимоий муносабатларни тартибга солишга багʻишланган оятлар тоʻгʻри келади. Пайгʻамбарга диний масалалар боʻйича берилган саволларга у ваҳий орқали нозил қилинган оятлар билан жавоб берар эди.

Ушбу иловада Қур`они Каримнинг таниқли қорилар томонидан ижро этилган аудиоларини тинглашингиз мумкин.

Мусулмон оламидаги таниқли қорилар:

Абдураҳмон Судайс, Абу Бакр Шатрий, Мишари Рошид ал Афасий, Моҳир ал Муайқили, Саад ал-Ғомидий, Тавфиқ ибн Саид

Халифа ат Тунаижи, Абдуллоҳ Басфар, Абдурраҳмон ал-Усий, Али Ҳузайфий, Аҳмад ал-Ажмий, Бандар ибн Абдулазиз Балила

Вадийъ ал Яманий, Муҳаммад Айюб, Саъуд Шурайм, Ҳаний ар-Рифаъий лар томонидан ижро этилган энг сара Қур`он тилоатини тингланг.

Что нового в последней версии 1.0

Last updated on 19/03/2020

Qur'on audio mp3

Загрузка перевода...

Дополнительная информация о Приложения

Последняя версия

Запросить Қуръон mp3 - Ўзбекча обновление 1.0

Загрузил

Radit

Требуемая версия Android

Android 5.0+

Ещё
Язык
Подпишитесь на APKPure
Будьте первым, кто получит доступ к раннему выпуску, новостям и руководствам лучших игр и приложений для Android.
Нет, спасибо
Подписаться
Подписка оформлена!
Теперь вы подписаны на APKPure.
Подпишитесь на APKPure
Будьте первым, кто получит доступ к раннему выпуску, новостям и руководствам лучших игр и приложений для Android.
Нет, спасибо
Подписаться
Подписаны!
Теперь вы подписаны на нашу рассылку.