We use cookies and other technologies on this website to enhance your user experience.
By clicking any link on this page you are giving your consent to our Privacy Policy and Cookies Policy.
Do'stingiz kim | Дўстингиз ким 圖標

1.0 by Islomiy kitoblar


2018年02月05日

Do'stingiz kim | Дўстингиз ким 螢幕截圖

關於Do'stingiz kim | Дўстингиз ким

Islomiy kitoblar: Do'stingiz kim

Адий ибн Зайд раҳимаҳуллоҳ айтди (Мовардий «Адабуд дунё вад-дин» 167):

Биров ҳақида савол бермай,

Дўстларини сен текшир!

Дунёдаги барча дўст,

Дўстига доим ўрнакдир!

Бир халқ ичида бўлсанг,

Сараси-ла бўл ўртоқ.

Расволардан кечгин воз,

Улар макони ботқоқ!

Мунтасир ибн Билол раҳимаҳуллоҳ айтди (Ибн Ҳиббон «Равзатул уқало» 109):

Айбу зийнат бўлган хулқлар

Қилган ишу, дўсту ёрда.

Шаклу шамойиллар ҳам,

Мойил бўлган дўсту ёрда.

Солиҳ инсонлар билан суҳбатдош бўлишнинг самаралари

Хайр ишларни қилгувчи ва солиҳ инсонлар билан ўтиришдан ҳосил бўладиган яхшилик ва самаралар саноғига ета олмайдиган даражада кўп бўлиб, ушбу китобчада уларнинг айрим- ларинигина эслатиб ўтаман.

Шулардан:

1 – Солиҳ инсонлар билан бирга ўтириш баракотлари суҳбатдошини қамраб, амали уларникидек бўлмасада, яхшиликлари унга ҳам ўтиб боради.

Бунга Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан Имом Бухорий ва Имом Муслим раҳимаҳумаллоҳлар қилган ривоят далолат қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Оллоҳ таолонинг йўлларни кезиб, зикр аҳлини қидирадиган фаришталари бор. Улар Оллоҳни зикр қилаётган одамларни кўрсалар (бир-бирларини): Қидирган нарсангизга келинглар!, − деб чақиришади. Улар улар (зикр аҳли)ни қуйи осмонгача қанотлари билан ўраб оладилар. Ўзи жуда яхши билсада Роббилари улардан: Бандаларим нима дейишмоқда?, − деб сўрайди. Фаришталар: Сенга тасбиҳ, такбир ва ҳамд айтиб улуғлашмоқда, − деб жавоб берадилар» дея узун ҳадисни айтдилар ва охирида шундай дедилар: «Оллоҳ таоло: Сизларни уларни мағфират қилганимга гувоҳ қиламан!, − дейди. Фаришталардан бири: Уларнинг орасидан улардан бўлмаган, балки, эҳтиёжи учун келган бир одам ҳам бор, −бошқа бир ривоятда эса: Уларнинг орасида хатокор фалончи банда ҳам бор. У ўтиб кетар экан улар билан бирга ўтириб қолган эди, − дейди. Оллоҳ: Улар – суҳбатдошлари бахтиқаро бўлмайдиган суҳбатдошлардир», − дейди.Бошқа бир ривоятда эса: (Оллоҳ): Уни ҳам мағфират қилдим. Чунки, улар − суҳбатдошлари бахтиқаро бўлмайдиган қавмлардир, − дейди (Имом Бухорий 6408, Имом Муслим 2689).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Руҳлар сафарбар қилинган аскарлардир: бир-бирини танишса дўстлашади, танишмаса айрилишади» [Имом Муслим 2638. Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривояти. Имом Бухоирй раҳимаҳуллоҳ унга Оиша разияллоҳу анҳонинг ҳадисини илова қилди (3326)].

Хаттобий раҳимаҳуллоҳ айтди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай демоқчилар: Руҳлар бу дунёда ҳам учрашадилар ва ўрталаридаги илк яралишдаги ўхшашлик ва нафратга кўра ё дўстлашадилар ёки бир-биридан нафратланадилар. Шу боис яхши одамнинг ўзига ўхшаганни суяётгани, унга мойил бўлаётгани ва унинг зиддидан нафратланаётганини, фосиқ одамнинг эса ўзига ўхшаганни суюб, ўзнинг зидди бўлганни ёмон кўраётганини кўрасиз» («Маъаалимус сунан би ҳаашиятил Мунзирий» 7/187).

Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтди: «Ҳадисдан шуни тушуниш мумкин: агар одам ўзида фозил ва солиҳ одамга нисбатан нафратни кўрса, унинг сабабини қидириб йўқотиши ва мазамматли васфдан қутилиши керак. Бунинг акси ҳам худи шундай» («Далилул Фаалиҳийн» 2/237, «Фатҳул Баарий» 6/370).

Абдулазиз Абраш раҳимаҳуллоҳ айтди (Ибн Ҳиббон «Равзатул уқало» 93, 94):

Кўп одамлар билан дўстлаш,

Дўстлар олтиндан қимматдир.

Мусибат онидаги бундай дўст,

Туғишган оғадан олийҳимматдир!

Маҳдий ибн Собиқ раҳимаҳуллоҳ айтди (Ибн Ҳиббон «Равзатул уқало» 93, 94):

Имконинг бўлса, кўп бўлсин дўсту ёринг,

Чунки, улар сенинг ёрдамчи-ю, дастёринг!

Оллоҳ йўлидаги муҳаббатнинг самара ва фазилатлари

А) Оллоҳ учун суюш Оллоҳнинг бандани хуш кўришига сабабдир.

Бир оз аввал Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Оллоҳ азза ва жалла айтди: Менинг муҳаббатим Мен учун бир-бирини суйган ва Мен учун бирга ўтиришган одамлар учун вожиб бўлди ...», ҳадиси ҳамда фариштанинг Оллоҳ йўлидаги биродарини зиёрат қилган одамга: «Мен сизга Оллоҳнинг у (дўстингиз)ни Оллоҳ учун суйганингиздек сизни ҳам суйганини(айтиш учун) юборилган элчисидирман», дегани айтиб ўтилди.

最新版本1.0更新日誌

Last updated on 2018年02月05日

Minor bug fixes and improvements. Install or update to the newest version to check it out!

翻譯中...

更多應用信息

最新版本

請求 Do'stingiz kim | Дўстингиз ким 更新 1.0

系統要求

4.1 and up

更多
訂閱APKPure
第一時間獲取熱門安卓遊戲應用的首發體驗,最新資訊和玩法教程。
不,謝謝
訂閱
訂閱成功!
您已訂閱APKPure。
訂閱APKPure
第一時間獲取熱門安卓遊戲應用的首發體驗,最新資訊和玩法教程。
不,謝謝
訂閱
成功!
您已訂閱我們的郵件通知。