We use cookies and other technologies on this website to enhance your user experience.
By clicking any link on this page you are giving your consent to our Privacy Policy and Cookies Policy.

Утинч ва таскин 螢幕截圖

關於Утинч ва таскин

Utinch WA Taskin

Ўтган асрнинг 80-йилларида Чингиз Айтматов Москва

матбуотида нашр этган мақоласида Ўрта Осиё аёл ёзувчилари

ҳақзда фикр юритиб, аёлларнинг шеър ёзиши Зулфияхонимдан

бошланган, деганда биз норозилик хати жўнатдик.

Чунки адабиёт тарихини қашшоқ ҳолда кўрсатган эди.

Эҳтимол, қирғиз адабиёти тарихида аёллар совет даврида

ижодларини бошлагандир. Лекин ўзбек адабиёти тарихининг

илдизлари ниҳоятда чуқур. Буни билмаслик ёки тан

олмаслик айб саналади. Зебунисобегим, Нодирабегим, Увайсийбегим...ларнинг

ижоди адабиёт тарихининг жавҳарларидир.

Тарихдан гап бошлашимнинг боиси -бу анъана ҳозирга

қадар яхши кўринишда давом этяпти.

Бугунги адабиётимизнинг фазилатларидан бири — диний-илоҳий

фалсафа сатрларга синга бошлади. Социалистик

реализм деган ёлғон сафсата ўрнини одамийликка хос фазилатларга

қувват берувчи ҳақиқат сўзлари эгаллай бошлади.

Буни биз ҳозир маърифий-оммабоп адабиёт деб атаяпмиз.

Ўтган 1400 йиллик тарихда исломий-илмий адабиёт шаклланди.

Ярагилган тафсирлар, ҳадисларга шархдар, “Ҳидоя”,

“Мукошафатул-қулуб”, “Танбехул-ғофилийн” сингари асарлар

узоқ йиллар давомида одамлар маънавий оламини бойитишга

хизмат қилиб келди. Кейинги чорак аср давомида юртимизда

бу адабиётнинг янги саҳифалари очилди. Муҳтарам

шайхларимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, Алоуддин

Мансур, Абдулазиз Мансурларнинг бу борадаги хайрли

ишларига Аллох улуғ ажрлар бергай, Инша Аллоҳ!

Бу устозларнинг асарлари соф илмий услубда, баён ҳам

илмий услубда. Кўпроқ озми-кўпми илми бор ўқувчиларга

мўлжалланган. Шу боис илмий услубдан илҳомланган, қувват

олган тарзда илмий-оммабоп услуб ҳам шаклланади. Бу

услубдаги асарлар барча учун осон тушунарли бўлади ва

одамийлик фазилатларини тарбиялашда казта фойдаси бор.

Илмий услубда муаллифнинг ру.ҳий туйғулари, ҳаяжон-

лари сатрларга кўчмайди. Бу ҳолни биз илмий-оммабоп услубда

кўрамиз. Кейинги чорак асрда бу услуб ҳам маърифий

адабиётимизда шаклланиб боряпти. Опа-сингилларимизнинг

бу йўналишда самарали ижод қилишлари, айниқса, қувонарли.

Турсуной Содиқова, Марҳабо Каримова каби ижодкорлар

қаторида Хуморбегим каби ёш ёзувчиларнинг ижод

қилишлари эса янада қувонарли.

Синглимиз янги китобларига қалб кечинмаларини жамлабдилар.

Бу кечинмалар биргина одамга хос эмас. Ҳидоят

йўлидаги қалби иймон нури билан нурланган ҳар бир одамда

шундай кечинмалар мавжуд. Фақат бу кечинмаларни ҳар бир

одам ҳам қоғозга туширавермайди. Кимёда “катализатор”

деган тушунча бор. Катализатор кимёвий реакцияларни

бошлаб беради. Мазкур китоб, менимча шу вазифани бажаради.

Оддий бўлиб туюлган баёнлар ўқувчи қалбидаги сокин

кечинмаларни жўштиради. Ўз иймонига бўлган талабни

кучайтиради. Қалбидаги Аллоҳга бўлган ишқ ўтини янада

кучлироқ аланга олдиришга ундайди. Аллоҳга бўлган ишқ

эса кишида одамийлик фазилатларини тарбиялайди. Бундай

эдамлар бировга зулм қилмайди. Тилини ва дилини ғийбат,

фитна, иғво каби иллатлардан асрайди.

Шу нуқгаи назардан мазкур китобнинг юзага келиши

хайрлидир.

最新版本1.0更新日誌

Last updated on 2018年06月28日

Minor bug fixes and improvements. Install or update to the newest version to check it out!

翻譯中...

更多應用信息

最新版本

請求 Утинч ва таскин 更新 1.0

系統要求

4.0 and up

更多
訂閱APKPure
第一時間獲取熱門安卓遊戲應用的首發體驗,最新資訊和玩法教程。
不,謝謝
訂閱
訂閱成功!
您已訂閱APKPure。
訂閱APKPure
第一時間獲取熱門安卓遊戲應用的首發體驗,最新資訊和玩法教程。
不,謝謝
訂閱
成功!
您已訂閱我們的郵件通知。