We use cookies and other technologies on this website to enhance your user experience.
By clicking any link on this page you are giving your consent to our Privacy Policy and Cookies Policy.
Мураккаб дориларни тайёрлаш усули 圖標

1.0 by O'zbek tibbiyoti kitobi


2019年01月19日

Мураккаб дориларни тайёрлаш усули 螢幕截圖

關於Мураккаб дориларни тайёрлаш усули

Murakkab dorilarni tayorlash烏蘇勒派

Илк ўрта аср (1Х-ХИ асрлар) табобат фани Ўрта ва Яқин

Шарқда ўз тараққиётининг чўққи нуқтасига етди, Шарқ олимлари

бу соҳада ўзларидан аввал ўтган юнон ва лотин илм аҳлларидан шу

даражада ўтиб кетдиларки, кейинги давр Шарқ ва Ғарб табиблари

бир неча асрлар давомида уларнинг амалий ва назарий

тажрибалари асосида тарбияландилар. Ҳаттоки ҳозирги кунда ҳам

Яқин Шарқ, Шимолий Африка мамлакатлари, Ҳиндистон ва

Покистонда касалларни даволашда ўрта аср тиббий манбаларидаги

дорилардан фойдаланилади.

Ўша даврдаги табобатнинг тез тараққйй этишига асосий сабаб,

аввало, фаннинг бу соҳасига бўлган катта ҳаётий эҳтиёж эди, бу эса

ўз навбатида шу соҳага тегишли кўплаб таржима ва турли мустақил

асарларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Бу нарса айниқса ўрта аср

табобатининг муҳим ва ажралмас қисми бўлган доришуносликда

(фармакологияда) яққол акс этди. Доришуносликка тегишли бўлган

адабиётларнинг аҳамияти даволаш дастурлариникидан кам

бўлмаган, бунга ўша даврда яратилган тиббий асарларнинг ярми

доришунослик китобларидан иборатлиги ҳам далилдир. Бундай

асарларнинг аксарияти қадимги юнон, рим, ҳинд ва бошқа шарқ

халқлари тиббий адабиётида тарбияланган Марказий Осиё

олимлари қаламига мансубдир.

Минтақамиз ва умуман, мусулмон доришунослигининг

шаклланиши ва ривожига таъсир кўрсатган ислом даври

асарларини шартли равишда қуйидаги турларга ажратиш мумкин.

1.1. Содда дориларнинг алифбо тартибида тузилган

рўйхатлари, яъни фармакогнозиялар. Уларда содда дорининг

турли тиллардаги номи, ташқи тавсифи берилган. Бу турдаги

асарларга Абу Райҳон Берунийнинг (973-1048) “Китоб ас-сайдана

фи-т-тибб” (“Табобатда доришунослик”) асари ёрқин мисолдир.

Унда мингдан ортиқ маъданий, наботий ва ҳайвоний келиб

чиқишга эга бўлган содда дориларнинг араб, форс, юнон, сурён,

ҳинд, хоразмий, туркий, сўғд ва бошқа тилу лаҳжалардаги 4500 та

з

номлари ва тавсифлари келтирилган. Берунийнинг бу асари ўша

давр дори атамаларини тартиблаш ишига катта ёрдам берди1 2.

Таниқли испан-иброн олими ва табиби Мусо ибн Майсун ибн

‘Абдуллоҳ ал-Қуртубийнинг (1135-1204) “Шарҳ асма’ ал-ауфр”

(“Дори номлари шарҳи”) номли китоби ҳам илк ўрта асрда

яратилган машҳур фармакогнозиялардандир".

1.2. Содда дорилар (Ма1епа теМса) ҳақидаги китоблар.

Доришунослик китоблари орасида бу турдаги асарлар жуда

машҳур бўлиб, кенг тарқалган. Улар шарқ доришунослигини

ўрганишда муҳим манба ҳисобланади. Бу асарларнинг барчаси

номлари бўйича абжад тартибида жойлаштирилган маъданлар

ҳамда ўсимлик ва ҳайвон аъзоларининг хоссалари, табиати ва

тиббий қўлланиши бўйича кўрсатмаларни ўз ичига олган

мақолалардан ташкил топган. Кўп ҳолларда у ёки бу дорининг

бадали (ўрнига ўтувчиси) ҳам кўрсатилган бўлади.

Мусулмон табибларининг бир неча авлоди учун юнон олими

ва ҳарбий табиби Педаний Диоскориднинг (I аср) “Дори воситалар

ҳақида” номли китобининг арабча таржимаси энг эътиборли манба

бўлган. Шу боис, МаТепа Месйса ҳақидаги асарларнинг аксарияти

мазкур Диоскорид китобига ўхшаш шаклда ёзилган. Фақат уларга

киритилган дориларнинг ассортименти асар яратилган жойнинг

географик ва иқлим фарқига мувофиқ ҳолда ўзгарган. Бу эса

мусулмон Шарқидаги фармакологик билимларнинг бойишига

хизмат қилган.

最新版本1.0更新日誌

Last updated on 2019年01月19日

Minor bug fixes and improvements. Install or update to the newest version to check it out!

翻譯中...

更多應用信息

最新版本

請求 Мураккаб дориларни тайёрлаш усули 更新 1.0

上傳者

Hoang Phi Nguyen

系統要求

Android 4.0+

更多
語言
訂閱APKPure
第一時間獲取熱門安卓遊戲應用的首發體驗,最新資訊和玩法教程。
不,謝謝
訂閱
訂閱成功!
您已訂閱APKPure。
訂閱APKPure
第一時間獲取熱門安卓遊戲應用的首發體驗,最新資訊和玩法教程。
不,謝謝
訂閱
成功!
您已訂閱我們的郵件通知。