Используйте приложение APKPure
Историческую версию Онкологик касалликлар ва уларн можно получить на Android
Рак, саратон касалликлари пайдо бўлиши сабаблари, олдини олиш ва даволаш
Онкология (юн. онкос — шиш, оʻсма ва ... логия) — тиббий-биологик фан; одам, ҳайвон ва оʻсимликларда онкогенезни назарий, экспериментал ва клиник жиҳатдан оʻрганади ва оʻсмаларни аниқлаш, даволаш ҳамда олдини олиш усулларини ишлаб чиқади. Экспериментал ва клиник Онкология фарқ қилинади. Онкология 20-асрда экспериментал тиббиёт ютуқлари (оʻсма ҳужайраларини коʻчириб оʻтказиш, кейинчалик эса ташқаридан таʼсир этиб, ҳайвонларда оʻсмалар ҳосил қилиш) асосида шаклланди. Оʻсмалар инсониятга жуда кадимдан маʼлум (Гиппократ, К. Гален), унга оид дастлабки ёзма манбалар милоддан аввалги Миср, Хитой ва Ҳиндистонда топилган. Онкология нинг ривожланишида, айниқса, Гиппократ, Ибн Сино, немис олими Р.
Вирхов, рус олимлари М. А. Новинский, Н. Н. Петров ва бошқаларнинг хизматлари катта. Экспериментал Онкология (М. А. Новинский асарларидан бошланган, 1876) ва назарий Онкология да оʻсма ҳосил қилувчи омил турига қараб 3 асосий ёʻналиш: вирус Онкология си (француз олими А. Боррел, 1903, америкалик олим Ф. П. Раус, 1911), кимёвий О. (япон олимлари К. Ямагива ва К. Итикава, 1915) ва радиатсион Онкология (француз олими А. Лакассан, 1932) ва бошқа шаклланди. Рус олими Л. А. Зилбер оʻсмаларнинг вирус-генетик назариясини ишлаб чикди. Клиник Онкология нинг жадал ривожланиши хирургия, радиология, кимётерапия, иммунологиянинг муваффақиятлари билан богʻлиқ. Гиппократ хавфли оʻсмалар келиб чиқишида ташқи омилларга алоҳида аҳамият берган, бунда у беморга руҳий ва жисман сифатларини мужассамлаштирган хрлда, ҳар бирига хос (индивидуал) ён-дошиш кераклигини айтган.
Абу Али ибн Сино "Тиб қонунлари" китобида оʻзининг шахсий экспериментал ва клиник тажрибалари билан бирга оʻсмаларнинг келиб чиқиши, белгилари, уларни таний олиш ва даволаш усулларини қам баён қилган.
Р. Вирховнинг ҳужайра патологияси назарияси тиббиёт, жумладан, Онкология тарихида кескин бурилиш ясади.
Экспериментал Онкология нинг асосчиси М. А. Новинский дунйода биринчи боʻлиб ҳайвонларда хавфли оʻсмаларни бириданбирига коʻчириб оʻтказиб, оʻсмаларнинг экспериментал штаммларини ҳосил қилиш учун ёʻл очди. Н. Н. Петровнинг назарий ва амалий Онкология га қоʻшган ҳиссаси улкан. Унинг "Оʻсмалар хақида умумий таʼлимот" (1910) монографияси Онкология тарихида шифокор-онкологларнинг илк дастури боʻлиб қолди ва оʻсмалар ҳақидаги билимларнинг кенг тарқалишига олиб келди.
Оʻсмалар, бластомалар — организмдаги оʻзгарган ва оʻзининг одатдаги шакли ҳамда функциясини ёʻқотган (сифати бузилган) ҳужайралардан иборат тоʻқималарнинг зоʻр бериб оʻсиб кетиши. Оʻсма ҳужайралари Оʻ.га сабабчи омиллар тоʻхтагандан кейин ҳам коʻпаяверади.
Оʻсмаларни онкология фани оʻрганади. Хавфсиз (етилган) ва хавфли (етилмаган) Оʻсмалар фарқ қилинади. Хавфсиз Оʻсмалар атрофдаги тоʻқимани итаради, суради, баʼзан сиқиб қоʻяди, лекин уларни емирмайди. Хавфли Оʻсмалар тез ривожланиб, бошқа тоʻқималарга оʻсиб кириб, уларни емиради; бунда қон томирларга ҳам шикаст етади. Одатда, қон ва лимфа томирлари деворининг емирилиши натижасида қон ёки лимфага тушган оʻсма ҳужайралари турли аʼзо ва тоʻқималарга метастаз беради. Натижада Оʻсмаларнинг иккиламчи тугунлари — метастазлар ҳосил боʻлади, яʼни Оʻсмалар тарқалиб кетади. Оʻсмалар бутунлай олиб ташланмаса, қайтадан оʻсиб чиқади (ретсидив беради). Хавфсиз Оʻсмалар метастаз бермайди (тарқалмайди), аммо пайдо боʻлган жойига коʻра ҳаёт учун хавфли боʻлиши (мас, мияда ёки нафас ва ҳазм ёʻлларида боʻлса, уларни сиқиб, эзиб қоʻйиши), шунингдек, унинг бир қисми кесиб ташланса, қайта оʻсиши мумкин. Оʻсмалар нинг метастаз беришбермаслиги ва метастаз бериш тезлиги организмнинг иммунобиологик ҳолатига богʻлиқ.
Last updated on 28/07/2024
Onkologik kasalliklar va davolash
Загрузил
Di Hoàng Thiên
Требуемая версия Android
Android 5.0+
Категория
Жаловаться
Онкологик касалликлар ва уларн
10.0 by Propubplace
28/07/2024