Используйте приложение APKPure
Историческую версию Икки буюк донишманд можно получить на Android
Абу Исо ат-Термизий ва Ал-Ҳаким ат-Термизий ҳаётлари ва таълимотлари
УБАЙДУЛЛА УВАТОВ
ИККИ БУЮК ДОНИШМАНД
(Абу Исо ат-Термизий, Ал-Ҳаким ат-Термизий)
«ШАРҚ» НАШРИЁТ-МАТБАА АКСИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИ
БОШ ТАҲРИРИЯТИ ТОШКЕНТ – 2005
Тақризчи:
филология фанлари доктори 3. ИСЛОМОВ
Қадимий шаҳарларимиздан бири Термиз азалдан илм-фан ва маданиятнинг йирик марказларидан бири саналган. 2500 йиллигини нишонлаган Термиз шаҳридан юзлаб буюк алломалар — ат-термизийлар ўз таълимотларию кашфиётлари билан жумлаи жаҳонда шуҳрат қозонганлар. Жумладан, мана шундай буюк ат-термизийлардан машҳур муҳаддис Абу Исо атТермизий ва улуғ мутафаккир Ал-Ҳаким ат-Термизийни қўрсатиш мумкин. Таассуфки, бизда ҳали-ҳануз бу алломаларнинг ҳаётлари ва бой илмий-маънавий мерослари ҳақида махсус рисола ва асарлар яратилгани йўқ. Шу боис қўлингиздаги ушбу рисола мазкур алломаларнинг ҳаёт йўллари ва илмий асарлари ҳақида муфассал маълумот беради, деган умиддамиз.
Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
Бухоро, Самарқанд, Хива, Термиз, Насаф, Марғилон, Фарғона, Шош (Тошкент) каби қадимий шаҳарларимизнинг номини эшитмаган инсон курраи заминда топилмаса керак. Чунончи, бир неча минг йиллик тарихга дахлдор бўлган бу шаҳарлардан жаҳоний миқёсда шуҳрат қозонган кўплаб буюк алломалар, донишманду мутафаккирлар чиқиб, ўз асарлари ва таълимотлари билан башарият ҳаётини нурафшон қилишдек улуғ бир ишга хизмат қилганлар. Мана шу «мўйсафид» шаҳарларимиздан бири бўлган Термизнинг номи жаҳон аҳли томонидан алоҳида бир меҳр, алоҳида бир эҳтиром билан тилга олинади. Чунончи, кўҳна тарих китобининг қай бир саҳифасини варақламанг бу қутлуғ заминдан етишиб чиққан ўнлаб, юзлаб олиму уламолар, фозилу фузалоларнинг ат-термизий нисбаси билан аталган табаррук номларини учратасиз. Ҳаёт фалсафасини қарангки, бу зоти шарифларнинг ҳаёти ва бой илмий-маънавий мерослари асрлар оша Мағрибда ҳам, Машриқда ҳам алоҳида қизиқиш ва изчиллик билан муттасил равишда ўрганилар, асарлари турли тилларга таржима қилинар, бир сўз билан айтганда, улар жаҳон илму-ирфон аҳлининг доимий эътиборида, тилида ва дилида бўлиб келдилар. Ачинарли томони шундаки, ўз таълимотларию асарлари билан дунёни лол қолдирган бу буюк сиймолар киндик қони томган ўз юртларида номаълум, бегонаю бечора эдилар. Собиқ тузумнинг чиркин сиёсати туфайли халқимиз, кенг жамоатчилик уларнинг асарлари тугул исмишарифларини ҳам билмасдилар, улар меросидан бебаҳра эдилар. Лекин ҳаётда адолат деган буюк бир тушунча ҳам бор. Оллоҳнинг назари тушган юртимизда бундан ўн уч йил муқаддам том маънода тарихий бир воқеа юз берди.
Last updated on 16/01/2021
Ikki buyuk donishmand
Загрузил
Ngọc Quan
Требуемая версия Android
Android 4.4+
Категория
Жаловаться
Икки буюк донишманд
2.0 by Sabr
16/01/2021