We use cookies and other technologies on this website to enhance your user experience.
By clicking any link on this page you are giving your consent to our Privacy Policy and Cookies Policy.

Д. Карнеги - Дўст бўлиш ёҳуд олти қоида. Скриншоты

Oписание Д. Карнеги - Дўст бўлиш ёҳуд олти қоида.

Д. Карнеги - Дўст бўлиш ёҳуд олти қоида.

Дўст орттириш йўлларини билиш учун нимага айнан ушбу китобни ўқимоқ

лозим? Балки дунѐдаги энг машҳур дўст ортгиришга устакор бўлганнинг тутган

йўлларини ўргапмоқ жоиздир? Ким ўзи у? Сиз уни ҳатто эртага, кўчада учратишингиз

мумкин. Унга бир неча қадам яқинлашганингиз заҳотиѐқ, думларини ликиллата

бошлайди. Агар тўхтаб уни силасангиз борми, севиичи ичига сиғмасдан турли нағмалар

билан сизни қаичалар яхши кўришини намойиш қилади. Унинг ўзини бу қадар

боғлиқлигини кўрсатиши ортида ҳеч қандай хуфѐна мақсадлар, дейлик, бирон-бир

кўчмас мулкии сотиш ѐхуд сизга уйланиш каби шахсий манфаатлари йўқ эканлигини

жуда яхши англаб ҳам турасиз.

Яшаши учун меҳнат қилиши керак бўлмаган ягона жонивор - ит эканлигини

ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Мисол учун, товуқ - тухум қўйиши, сигир - сут бсриши,

канарейка эса сайраши лозим. Итнинг яшаш учун чекадиган заҳмати - сизга ўз

меҳрини беришида.

Эсимда, беш ѐшлигимда отам менга эллик центга кичкинагина сариқ кучукча

сотиб олиб берган эдилар. Ва бу жажжигина жонивор менинг болалигимни севипчли

онларга тўлдирган. Ҳар куни соат тўрт яримларда у уй олдидаги йўлакдан миттигина

кўзларини узмасдан ўтирар эди. Овозимни эшитиши ѐхуд буталар орасидан

қармоғимни ўйнатиб, яқинлашаѐтганимни кўриши ҳамоно дарҳол ўрнидан туриб, мени

кутиб олиш учун нафаси тиқилганча тепалик томон чопар эди. Қувончдан сакраб,

муқом қилиб аккиллашларини айтмайсизми?

Беш йил мобайнида Типпи менинг доимий йўлдошим бўлди. Сўнг, ҳеч қачон

ѐдимдан чиқмайдиган ўша мудҳиш кечада, мендан бор-йўғи ўн фут узоқликда чақмоқ

уриши натижасида оламдан кўз юмди. Типпининг ўлими ўсмирлик давримнинг

трагедияси бўлиб қолди.

Сен, Типпи, психологияга оид биронта ҳам китоб ўқиганинг йўқ. Чунки бунга

муҳтож ҳам эмас эдинг. Қандайдир туғма ҳиссиѐт, сезги ѐрдамида Сен бор-йўғи икки ой

ичида бошқа инсонлар билан чин дилдан қизиқиш туфайли, баъзи одамлар икки йилда

орттирганидан ҳам кўра кўпроқ дўстга эга бўлиш мумкинлигини билар эдинг. Шу

жумлани яна бир бор қайтаришга лутфан ижозат беринг. Сиз бошқа одамлар билан

қизиқиш туфайли икки ой ичида, ўзингизга эътиборни тортиб, қизиқтириб, икки йилда

орттира оладиган дўстлардан ҳам кўра кўпроқ дўстга эга бўлишингиз мумкин.

Лекин барибир сиз билаи биз бутун умри давомида турли йўллар билан ўз

шахсига нисбатан атрофдагиларни қизиқтиришга ҳаракат қилиб, қўпол хатога йўл

қўядиган одамларни биламиз. Албатта, бу ҳеч қандай натижа бермайди. Одамлар сиз

билаи қизиқмайдилар. Улар мен билан ҳам қизиқмайдилар. Улар доимо - эрталаб ҳам,

тушда ҳам, кечқурун ҳам фақат ўзлари билан қизиқадилар ва оворалар.

Что нового в последней версии 1.0

Last updated on 19/01/2022

Minor bug fixes and improvements. Install or update to the newest version to check it out!

Загрузка перевода...

Дополнительная информация о Приложения

Последняя версия

Запросить Д. Карнеги - Дўст бўлиш ёҳуд олти қоида. обновление 1.0

Загрузил

Oktorida

Требуемая версия Android

Android 4.2+

Ещё
Язык
Подпишитесь на APKPure
Будьте первым, кто получит доступ к раннему выпуску, новостям и руководствам лучших игр и приложений для Android.
Нет, спасибо
Подписаться
Подписка оформлена!
Теперь вы подписаны на APKPure.
Подпишитесь на APKPure
Будьте первым, кто получит доступ к раннему выпуску, новостям и руководствам лучших игр и приложений для Android.
Нет, спасибо
Подписаться
Подписаны!
Теперь вы подписаны на нашу рассылку.