사용자 환경을 개선하기 위해 이 웹 사이트의 쿠키 및 기타 기술을 사용합니다.
이 페이지의 링크를 클릭하면 당사의 개인 정보 보호 정책쿠키 정책에 동의하는 것입니다.
동의함 더 알아보기
Ҳалол касб, ҳалол савдо 아이콘

1.0 by Islomiy kitoblar


Jun 21, 2018

Ҳалол касб, ҳалол савдо 스크린 샷

Ҳалол касб, ҳалол савдо 정보

Ҳalol kasb, ҳalol savdo

«Намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалиб, Аллохдан

фазл сўранг ва Аллоҳни кўп зикр қилинг. Шоядки,

ютуққа эришсангиз» деб марҳамат қилган, бандаларига

ҳалолдан ризқ топипнш, луқмани ҳалол қилипши

буюрган Аллоҳ таолога ҳамду саноларимиз бўлсин!

Умматини ҳалол касб билан ризқ топишга буюрган

ва бу борада шахсий намуна, гўзал ўрнак кўрсатган

Пайғамбаримизга дуруду салавотларимиз бўлсин!

Ислом дини инсон ҳаётининг барча жабҳалари учун ҳалол

ва ҳаром масаласини жорий қилган. Жумладан, молиявий

муомалаларда, касб-ҳунар ва ризқ борасида ҳам ҳалол

ва ҳаром масаласи жуда зарур ҳисобланади. Шунинг учун

ушбу китобчамизда ана шу муҳим мавзуда - ҳалол касб талаби

ҳақида суҳбатлашамиз.

Ватанимизда ҳар бир йилни алоҳида ном билан аташ ибратли

анъанага айланди. Бу хайрли ишнинг самараларини

очиқ-ойдин кўрмоқдамиз. Ҳар йили жамиятимиз моддиймаънавий

ҳаётининг муайян бир соҳаси ривожига, айрим

муаммолар ечимига алоҳида эътибор қаратилиши мамлакат

Ҳалол касб -фаровонлик омили

тараққиётини таъминлашда катта омилга айланди. Жумладан,

2013 йил «Обод турмуш йили» деб эълон қилинди.

Бу ташаббус юртимиз ривожи, фуқароларимиз турмуш даражасини

янада яхшилаш йўлидаги ислоҳотларни изчил

давом этгиришга қаратилгани билан алоҳида эътиборга

лойиқ. Зеро, унинг замирида Ватанимизни ҳар томонлама

обод қилиш, инсонлар доимо эркин, тинч ва фаровон яшайдиган

жамият барпо этишдек эзгу мақсад мужассамдир.

«Обод турмушйили» дебюксакмақсадларни кўзлаган

эканмиз, ҳаётимиз янада фаровон ва обод бўлиши, ризқу

рўзимиз янада тўкин ва баракали бўлиши учун аввало тижоратчиларимиз,

деҳқон ва фермерларимиз, шунингдек,

касаначилик, ҳунармандчилик кабитурли касб-ҳунар эгалари,

тадбирморлар, ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи

шахслар, турли идора ва корхоналар ишчи-хизматчилари

ўз соҳаларида ҳалолликка жиддий эътибор қаратишлари

мақсадга мувофиқ. Зеро, ҳалол касб - барака омилидир,

ҳалол касб орқали ризқ талаб қилиш вожибдир.

Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтади:

«Эй иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг

молларингизни ботил йўл билан еманг. Магар ўзаро

розилик ила тижорат бўлса, майли»(Нисо сураси,

29-оят).

Ушбу ояти каримада бировларнинг молини ноҳақ

йўллар билан ейиш, яъни ҳаром аралаштиришдан очиқойдин

қайтарилмоқдамиз.

Қуръони Каримдаги бошқа бир ояти каримадаАллоҳ

таоло шундай марҳамат қилади:

«Эй одамлар! Бр юзидаги нарсалардан ҳалолпокларини

енглар» (Бакрра сураси, 168-оят).

Ислом дини ризқни фақат ҳалол касб орқали қўлга

киритишга буюради. Ўз навбатида, Пайғамбаримиз

алайҳиссалом ҳам ўзларининг кўплаб муборак ҳадисларида

ҳалолликка, ҳалол касб билан турмуш кечиришга

ундаганлар. Зеро, ҳалол касб обод турмуш гаровидир.

Ушбу мўжазгина рисолада ҳалол касбнинг обод ва

фаровон турмушга эришишда тутган ўрни ва аҳамияти,

ҳалолликнинг шахс важамият ҳаётига ижобий таъсири,

ризқимиз ҳалол бўлиши учун, жамиятимиз вакиллари

ўртасида аҳиллик ва иноқлик ҳукм суршпи учун касбу

коримизда эътибор қаратиш ва риоя қилиш лозим бўлган

ўзига хос шаръий одоблар хусусида сўз боради.

Рисола кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Обод турмуш йўлидаги барча саъй-ҳаракатларимизга

Аллоҳ таолодан хайр-барака тилаймиз.

최신 버전 1.0의 새로운 기능

Last updated on Jun 21, 2018

Minor bug fixes and improvements. Install or update to the newest version to check it out!

번역 로드 중...

추가 앱 정보

최신 버전

Ҳалол касб, ҳалол савдо 업데이트 요청 1.0

필요한 Android 버전

4.0 and up

더 보기
APKPure를 구독하십시오
최고의 Android 게임 및 앱의 초기 릴리스, 뉴스 및 가이드에 액세스하는 첫 번째 사람이 되십시오.
고맙지 만 사양 할게
가입하기
성공적으로 구독!
당신은 이제 APKPure에 가입되었습니다.
APKPure를 구독하십시오
최고의 Android 게임 및 앱의 초기 릴리스, 뉴스 및 가이드에 액세스하는 첫 번째 사람이 되십시오.
고맙지 만 사양 할게
가입하기
성공!
당신은 이제 우리의 뉴스 레터를 구독하고 있습니다.