APKPure Appを使用する
Абаса сурасиの旧いバージョンをダウンロードすることが可能
Abasa Surasi MashkhurқorilarTomonidan Tiloat Ethylganオーディオmp3
Абаса сурасининг арабча ёзилиши, ўқилиши, таржимаси ва маъноси ҳамда машхур қорилар томонидан тилоат этилган аудио mp3 кўриниши жамланган мобил илова.
Абаса (араб, абаса — қошини чимирди, юзини буриштирди) — Қуръоннинг 80-сураси номи. 42 оятдан иборат. Маккада нозил бўлган. Ривоят қилинишича, Муҳаммад (ас) Қурайш зодагонларидан бир гуруҳини исломга даъват қилиб турганида Абдуллоҳ ибн Умми Мактум исмли икки кўзи кўр бир саҳоба келиб: "Ё расулуллоҳ, менга Аллоҳ сизга билдирган нарсалардан таълим беринг", деб сўрайди. Пайғамбарнинг бошқалар билан банд эканлигини сезмаган саҳоба юқоридаги гапини баланд овоз билан бир неча бор такрорлайди. Шунда пайғамбар аччиғланиб, қовоқ солди ва у кишидан юз ўгириб Қурайш катталари билан сўзлашда давом этди. Абаса сураси кўзи ожиз бир кишига рўйхуш бермаган пайғамбарга танбеҳ бериш билан бошланади (шунинг учун ҳам бу сура "Абаса" деб номланган) ва у зотга зиммаларидаги вазифалари яна бир бор уқтирилиб, Қуръон оятлари Аллоҳ томонидан панд-насиҳат оладиган бандалар учун юборилган бир эслатма эканлиги таъкидланади. Бу сурада Аллоҳ ўз ҳабиби ва сўнгги пайғамбарига берган танбеҳи дўстнинг дўстга қиладиган беғараз муомаласи сифатида талқин этилган.
Ушбу сура таржимаси ва маънолари islom.uz ва quron.uz сайтларидан олинди.
Аудио материаллар mp3muslim.uz сайтидан олинди.
Last updated on 2022年07月16日
Version 4.0
Абаса сураси
аудио mp3, таржима матни4.0 by Iymon
2022年07月16日