Use APKPure App
Get Фотиҳа сураси old version APK for Android
Fotosha surasining arabcha ezilişi, ўқilişi, targimashi va manosi audio mp3
Фотиҳа сурасининг арабча ёзилиши, ўқилиши, таржимаси ва маъноси ҳамда машхур қорилар томонидан тилоат этилган аудио mp3 кўриниши жамланган мобил илова.
Фотиҳа сураси (арабча: سورة الفاتحة, номининг маъноси — Очувчи) — Қуръоннинг 1-сураси. Маккий суралардан бири, 7 оятдан иборат. Бу сура Қуръоннинг 1-саҳифасида ва 1-жузида жойлашган. 5-бўлиб нозил бўлган. Қуръон нусхаларида Маккада нозил қилинган деб келинаётган бўлсада, тафсир ва ҳадисларда у Мадинада ҳам такроран нозил қилинган, дейилади. Шунинг учун ҳам бу суранинг номларидан бири — «Сабъул-масоний», яъни «икки бор нозил қилинган етти оят» демакдир.
Суранинг ўнга яқин номлари бўлиб, улардан энг машҳури «Фотиҳа», яъни, «очувчи» — сураларнинг жойлашиши бўйича аввалида қўйилгани учун унга шу ном берилган. «Ал-Ҳамду» сўзи билан бошлангани учун бу ном билан ҳам аталади. Ислом дини мафкураси ва аҳкомларини мухтасар шаклда ўзида мужассам этгани учун «Уммул-Қуръон», яъни «Қуръоннинг онаси» номи берилган. Мазкур етти оятни шарҳлаб баъзи муфассирлар бир неча жилдлик асар ёзиб қолдирганлар.
«Бисмиллоҳир Раҳмонир Раҳим» ояти «Фотиҳа» сурасининг таркибига кирадими ёки у кейин қўшиб қўйилганми деган масалада мужтаҳидларнинг баъзилари уни шу сурадан деб санаганлар. Бошқалар эса Қуръондаги 113 та сура бошланишидаги ҳамма «Бисмиллоҳ»лар ҳам сураларининг таркибий қисмидан эмас, балки уларни бир-биридан ажратиб турувчи — фосила сифатида жойлаштирилган, деганлар. «Бисмиллоҳ» ояти фақат бир жойда — Намл сурасининг 30- оятида келган, деб таъкидлайдилар.
Абу Ҳанифа (Имом Аъзам) ҳам шу фикрда бўлганлар. Шунинг учун Ҳанафий мазҳабига мансуб хаттот ва ноширлар томонидан кўчирилган ва чоп этилган Қуръон нусхаларида, хусусан Туркия ва Покистонда нашр этилган нусхаларда «Фотиҳа» сурасининг бошида келган «Бисмиллоҳ»га рақам қўйилмайди. Араб дунёсида чиқадиган Қуръонларда эса унга биринчи рақам, «Фотиҳа» сурасининг биринчи оятига эса 2 рақамини қўядилар.
Ушбу сура таржимаси ва маънолари islom.uz ва quron.uz сайтларидан олинди.
Аудио материаллар mp3muslim.uz сайтидан олинди.
Last updated on Jun 17, 2022
Version 5.0
Caricata da
Luis Enrique Almarales Hernandez
È necessario Android
Android 5.0+
Categoria
Segnala
Фотиҳа сураси
аудио mp3, таржима матни5.0 by Iymon
Jun 17, 2022